Logo

Ўзбекистон элчиси Ирландия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Май 07, 2026. 09:55 • 2 дақ

112
Ўзбекистон элчиси Ирландия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ЛОНДОН, 7 май. /“Дунё” АА/. Ирландия президенти Кетрин Коннолли Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Лондонда жойлашган) Равшан Усмоновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ирландия Президенти Кетрин Коннолли Ирландия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб, ҳар томонлама кенгайиб боришига қатъий ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий ва эзгу тилакларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ирландия ўртасида дипломатик муносабатлар 1997 йил 7 ноябрда ўрнатилган.

Равшан Усмонов 2023 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида Лондонга келган. 2024 йил 16 май куни у Буюк Британия Қироли Карл IIIга ишонч ёрлиқларини топширди. 2025 йил февраль ойида у Исландия Президенти Халле Томасдоттирга Ўзбекистоннинг биринчи элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини тақдим қилди.

2025 йил июнь ойида элчи Равшан Усмонов Ирландия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш