Logo

Ўзбекистон Швеция билан миграция келишувини имзолаган биринчи ҳамкорга айланиши мумкин

Май 07, 2026. 10:55 • 46 сония

56
Ўзбекистон Швеция билан миграция келишувини имзолаган биринчи ҳамкорга айланиши мумкин

СТОКГОЛЬМ, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швеция миграция вазири Йоханн Форсселл билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида кенг қамровли ҳукуматлараро битимни имзолашга тайёргарлик кўриш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар, шунингдек, ушбу ҳужжатнинг келгусида ижро этилиши механизмлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазир Ўзбекистон Швеция миграция соҳасида битим имзолашни режалаштираётган биринчи давлат бўлишини ҳамда бу икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш