Logo

Ўзбекистоннинг янги элчиси БАА ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Апрель 29, 2026. 20:35 • 2 дақ

469
Ўзбекистоннинг янги элчиси БАА ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

АБУ-ДАБИ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Умид Шодиев Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Умар Убайд ал-Шамсийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Умар ал-Шамсий янги элчига ўз вазифаларини бажаришда муваффақиятлар тилаб, БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни барча соҳаларда кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси 43 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2005 йилдан бошлаб дипломатик фаолиятини референт сифатида бошлаган, турли лавозимларда, жумладан, мамлакатимизнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритган.

2018–2023 йилларда мамлакатимизнинг Париждаги ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили, 2023 йилда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Умид Шодиев 2022–2025 йилларда Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва 2025 йил декабрь ойида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Абдулазиз Аққулов ўрнига тайинланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш