Logo

Рамазон ойи муносабати билан Кимхеда ифторлик дастурхони ёзилди

Март 19, 2026. 15:56 • 2 дақ

49
Рамазон ойи муносабати билан Кимхеда ифторлик дастурхони ёзилди

КИМХЕ, 19 март. /“Дунё” АА/. Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси томонидан Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу хайрли тадбир хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган юртдошларимиздан хабар олиш, улар билан самимий мулоқот ўрнатиш ҳамда муаммо ва таклифларини ўрганишга қаратилган эзгу ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда Кимхе шаҳри ва атроф ҳудудларда фаолият юритаётган 100 нафардан ортиқ ватандошлар ҳамда Андижон вилоятидаги “Эски гумбаз” масжиди имом-хатиби Ботиржон Тажибоев иштирок этди.

Элчихона дипломатлари учрашув давомида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан мунтазам мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини алоҳида таъкидладир.

Имом-хатиб Ботиржон Тажибоев мусофирчилик синовлари, миллий ва диний қадриятларга содиқ қолиш ҳамда ёт ғоялар таъсиридан эҳтиёт бўлиш каби муҳим масалаларда маъруза қилди.

Зуҳриддин Камолиддинов, талаба:

— Хорижда таҳсил олаётган ёшларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик биз учун катта мотивация. Бу учрашув нафақат ифторлик, балки Ватан билан боғлиқликни чуқур ҳис қилиш имконини берди. Келажакда олган билимимизни юртимиз тараққиётига сарфлаймиз.

Тадбир юқори савияда, кўтаринки кайфият ва самимий муҳитда ўтди. Бу каби мулоқотлар Ватан билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда юртимиздаги ислоҳотлардан фахрланиш туйғусини уйғотишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш