Logo

Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакиллари Бутунжаҳон божхона ташкилотининг ваколатли 77-сессияси иштирок этмоқда

Март 19, 2026. 15:58 • 59 сония

68
Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакиллари Бутунжаҳон божхона ташкилотининг ваколатли 77-сессияси иштирок этмоқда

БРЮССЕЛЬ, 19 март. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 16-20 март кунлари Бутунжаҳон божхона ташкилотининг штаб-квартирасида Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакиллари Тимур Абзанов ва Юнус Заитов иштирокида Уйғунлаштирилган тизим қўмитасининг 77-сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сессия доирасида айрим турдаги товарларни таснифлашга нисбатан турлича ёндашувларни ягона тизимга келтириш, Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати томонидан Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг Уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ низоли товарларни таснифлаш бўйича киритилган таклифларни муҳокама қилиш, шунингдек сессия кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериш жараёнларида иштирок этилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Айни пайтда ТИФ ТНнинг 2028 йилга мўлжалланган янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Ушбу жараёнда Ўзбекистон фаол иштирок этиб, ташкилотдан энг сўнгги ўзгаришлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириб бормоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш