Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Декабрь 24, 2025. 15:46 • 41 сония
• 112
КУАЛА-ЛУМПУР, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бир гуруҳ талабалари жорий йилнинг 12-23 декабрь кунлари Малайзиянинг “МАРА” Технология университетида қисқа муддатли академик алмашинув дастурида иштирок этишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур дастур 2025 йил февраль ойида бўлиб ўтган “Ўзбекистон - Малайзия биринчи таълим форуми” доирасида эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга қаратилган Амалий ҳаракатлар режаси ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.
Академик алмашинув давомида талабаларимизга “Туризм менежменти”, “Иқтисодиёт ва менежмент” ҳамда “Иқтисодий прогнозлаш” каби фанлар бўйича хорижий профессорлар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди.
Мазкур лойиҳа талабалар учун халқаро таълим тажрибасини ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ҳамда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Дастур якунида ўзбекистонлик талабаларга тегишли сертификатлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди