Logo

Урганчда қурилиш соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон-Нидерландия қўшма ўқув маркази очилади

Март 08, 2026. 09:10 • 2 дақ

100

АМСТЕРДАМ, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов (қароргоҳи Брюсcель шаҳрида) Нидерландиянинг “MMBS Groep” компанияси раҳбари ва “Bouwmensen Amsterdam” таълим маркази менежери билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Унда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги меҳнат миграцияси дастурларини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Нидерландия томони Ўзбекистоннинг малакали кадрлар етиштириб беришда ишончли ҳамкор эканини алоҳида эътироф этди.

“MMBS Groep” вакилининг маълум қилишича, ҳозирда 40 нафар ўзбекистонлик мутахассис 2500 евро маош билан ишга жойлаштирилган. Шу билан бирга, компания келгусида яна тахминан 6 минг кишини ишга олишни режалаштирилмоқда.

Музокаралар натижасида томонлар Урганч шаҳрида қурилиш соҳаси бўйича биринчи ўқув марказини очиш, кейинчалик сантехника, электрика ва бошқа йўналишларда ҳам мутахассислар тайёрлаш марказларини ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олдилар.

Учрашув давомида дипломатларимиз “MMBS Groep” компаниясида фаолият юритадиган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароити билан яқиндан танишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш