Logo

Ҳамюртларнинг муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди

Январ 21, 2026. 14:41 • 2 дақ

651
Ҳамюртларнинг муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди
Ҳамюртларнинг муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 25 январь. /“Дунё” АА/. Бош консулхона ва Миграция агентлиги ходимларининг Россия ИИВнинг Екатеринбург шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хизмат ташрифи давомида марказ раҳбари ўринбосари Алексей Руденко билан суҳбат ўтказилди. Ундан ватандошларимиз билан боғлиқ маълумотлар олинди. Маълумотларга кўра, сўнгги ойларда ўтказилган “Нолегал” рейд тадбирлари натижасида ҳозирги вақтда жами 48 нафар фуқароларимиз марказга олиб келинган.

Муассасада вақтинчалик сақланиб келинаётган фуқаролар билан мулоқотда Россия миграция қонунчилиги бузилгани боис маъмурий жавобгарликка тортилиб, ундан сўнг суд қарори асосида чиқариб юборилиши билан боғлиқ жараён консулхона ходимлари томонидан батафсил тушунтириб ўтилди.

Фуқароларимизнинг аксарияти меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи - патентнинг муддати ўтиб кетгани боис, мазкур муассасага жойлаштирилганини ва имкон қадар тезроқ Ватанга қайтишида ёрдам беришни сўрашган. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, аксарият фуқароларимизда авиачипта харид қилиш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлари учраётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга авиачипта харид қилиш ва тартиби юзасидан аниқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳамюртларимизнинг мавжуд муаммо ва камчиликлари тингланди ҳамда уларга ечим топиш мақсадида мурожаатлар тегишли ташкилотларга етказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш