Logo

Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича Британия тажрибасини ўрганмоқда

Май 05, 2026. 09:25 • 2 дақ

425
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича Британия тажрибасини ўрганмоқда

ЛОНДОН, 5 май апрель. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Британиянинг “Bikal” компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда аҳоли билан ишлаш тизимини сунъий интеллект асосида такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“Bikal” компанияси директори Раж Сандху агентлик эҳтиёжларидан келиб чиқиб, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, харажатларни камайтириш, муаммоларни эрта аниқлаш ва прогноз қилиш имконини берувчи сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш учун Тошкентда техник даражадаги учрашувларни давом эттиришга келишиб олди.

“Bikal” компанияси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ахборот технологиялари соҳасида сунъий интеллектга асосланган инновацион ечимлар яратишга ихтисослашган. Ушбу компания юртимизда давлат ташкилотлари билан рақамлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш