Москвада “Марказий Осиё + Россия” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
Апрель 18, 2026. 13:06 • 2 дақ
• 409
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 17 апрель куни “Марказий Осиё + Россия” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия делегациялари билан биргаликда олти томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, уни янада ривожлантириш бўйича таклифларни, муҳокама қилдик, – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз telegram-каналида. – Хусусан, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
“Яшил” энергетика, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларга урғу бердик.
Халқаро вазиятнинг беқарорлиги ортиб бораётган шароитда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳамда барқарор ривожланишни таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладик”.
“Дунё” АА олган расм
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси