Сибир пойтахтида Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

Сентябрь 07, 2026. 22:00 • 2 дақ

84
Сибир пойтахтида Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Сибир пойтахтида Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Сибир пойтахтида Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

НОВОСИБИРСК, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган ва 200 дан ортиқ меҳмонларни бирлаштирган тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Новосибирск вилояти губернатори маъмурияти ва Новосибирск шаҳар мэрияси, вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, Алтай ўлкаси ва Томск вилоятидан келган меҳмонлар иштирок этдилар. Томск, Омск, Кемерово вилоятлари, Кузбасс, Красноярск ўлкаси ҳамда Сибирнинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз кечанинг фахрий меҳмонлари бўлишди.

Кечани очар экан, Ўзбекистоннинг Бош консули Аслам Акбаров мустақилликнинг кўп миллатли халқимиз учун алоҳида аҳамиятини ҳамда сўнгги 10 йил ичида мамлакатимизда эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусар, Новосибирск вилояти саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Денис Рягузов Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди.

Шунингдек, тадбирда Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травниковнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикда Мустақиллик куни Ўзбекистоннинг суверенитети ва фаровонлиги рамзи экани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Тадбир меҳмонлари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой вакиллари Ўзбекистон ва унинг халқига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромини билдириб, мамлакатимизнинг эришган ютуқларига юқори баҳо бердилар.

Байрам дастури Томск шаҳрининг “Ярада” ўзбек рақс ансамбли чиқишлари, Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган видеоматериаллар ҳамда миллий либослар ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси билан янада бойитилди.

Тантанали кеча якунида меҳмонларга палов, сомса ва бошқа миллий таомлар тортиқ қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш