Logo

Москвада муқаддас Рамазон ойида ватандошлар учун ифтор тадбирлари ўтказилмоқда

Март 08, 2026. 11:03 • 2 дақ

83
Москвада муқаддас Рамазон ойида ватандошлар учун ифтор тадбирлари ўтказилмоқда
Москвада муқаддас Рамазон ойида ватандошлар учун ифтор тадбирлари ўтказилмоқда
Москвада муқаддас Рамазон ойида ватандошлар учун ифтор тадбирлари ўтказилмоқда

МОСКВА, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти томонидан муқаддас Рамазон ойи муносабати билан хорижда истиқомат қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар доирасида, мамлакатимиз Элчихонаси томонида Россиянинг «Монотек Строй» МЧЖ қурилиш компаниясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз учун ифтор тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда мазкур корхонада фаолият юритаётган 400 нафардан ортиқ юртдошларимиз, шунингдек, Ўзбекистондан махсус ташриф буюрган Бухоро шаҳридаги «Халифа Худойдод» масжиди имом-хатиби Одилжон Садиллоев иштирок этди.

Тадбирни очиб бериш чоғида Элчихона вакиллари ҳамда имом-хатиб муборак Рамазон ойи муносабати билан республика раҳбарияти номидан Ўзбекистон фуқароларига самимий табрик ва эзгу тилакларни етказдилар.

Ифтор давомида юртдошларимизга, мамлакатимизда Президент раҳбарлигида, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда тинчлик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Читайте также

Имом-хатиб тадбир давомида юртимиз ва халқимиз равнақи йўлида дуолар қилди ҳамда Қуръони карим оятларидан тиловат ўқиди. Шунингдек, хорижда меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилиб, бундай тадбирларнинг чет элда яшовчи фуқаролар билан алоқаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Иштирокчилар сўзларига кўра, ватандан узоқда бўлишларига қарамай, Ўзбекистон ва бутун халқимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни чуқур ҳис қилганликларини таъкидладилар.

Ифтор тадбири байрамона ва самимий руҳда ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш