Хитойдан муносабат: Ўзбекистон етакчиси 2026 йилда маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтиришни таклиф қилди
Декабрь 29, 2025. 10:13 • 49 сония
• 141
ПЕКИН, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Нуфузли “Travel&Leisure” нашри бош муҳаррири Ян Цзипин Ўзбекистон Президентининг парламент ва халққа йўллаган Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш доирасида маҳаллаларни ривожлантириш учун давлат бюджетидан кўпроқ маблағ ажратилади, чунки бу ўзини ўзи бошқариш институти аллақачон ўзини оқлаган.
Уларни ободонлаштириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этишга катта эътибор қаратилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда маҳалла ноёб жаҳон тажрибасига эга бўлиб, одамларнинг аҳил яшаши ва камол топиши учун энг қулай муҳит ҳисобланади.
Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг йилдан-йилга муваффақиятли ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда. Мамлакатда замонавий технологиялар ва илғор инновациялардан фаол фойдаланилмоқда.
Шубҳасиз, бундай натижаларга фақат ўз халқи фаровонлиги ва мамлакат равнақини ҳамма нарсадан устун қўядиган давлат раҳбарининг оқилона ва стратегик раҳбарлиги остида эришиш мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси