«Business Central Asia» журнали: "Business Central Asia" журнали: Ўзбекистон университетлари инновациялар ва амалий билимлар марказларига айланмоқда
Март 07, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 132
ДЕҲЛИ, 7 март. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири - «Business Central Asia» журнали Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришга бағишланган мақола чоп этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таълим миллий юксалиш ва мамлакатнинг жаҳон майдонига чиқишида асосий драйверга айлангани алоҳида таъкидланган.
Муаллиф Ўзбекистонда олий таълим анъанавий назария чегараларидан чиқиб, иқтисодиёт ва жамиятнинг реал эҳтиёжларига йўналтирилган амалий хусусият касб этганини қайд этган.
Журнал Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сафи жадал суръатлар билан кенгайиб бораётганига эътибор қаратган. Хусусан, мамлакатимизда сўнгги ўн йил ичида 150 дан ортиқ янги ўқув муассасалари очилгани ҳақидаги маълумот келтирилган.
«Business Central Asia» мақоласида мамлакатимиз университетлари инновациялар ва амалий билимлар марказларига айланаётгани урғуланган. Замонавий ўқув дастурлари ва халқаро шериклик миллий қадриятларга ҳамда мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш мақсадларига содиқ қолган ҳолда, глобал фикрлашга қодир битирувчиларнинг янги авлодини шакллантираётгани ҳақида сўз юритилган.
Нашрда Ўзбекистонда яратилган институционал муҳит алоҳида эътироф этилган. Ушбу муҳит яхши шакллантирилган ва очиқ деб тавсифланиб, мамлакат раҳбариятининг халқаро академик ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги самарадорлиги, шаффофлиги ва самимий интилиши қайд этилган.
«Business Central Asia» ўз мақоласини якунлар экан, ушбу сифатлар Ўзбекистонни академик юксалишнинг янги маркази сифатида янада илгари суриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганига ишонч билдирган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси