Қоҳирада туркий адабиёт дурдоналарини араб тилига таржима қилиш масалалари муҳокама қилинди
Октябрь 02, 2024. 09:02 • 58 сония
• 517
ҚОҲИРА, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Қоҳира шаҳридаги Юнус Эмре номидаги Турк маданияти маркази директори Эмин Бойраз билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида умумтуркий маданиятни Мисрда ва бошқа араб давлатларида тарғиб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий тўғрисида араб дунёсида маълумотлар ниҳоятда камлигини таассуф билан қайд этдилар. Шу пайтга қадар турк мумтоз адабиёти дурдоналари, ғазал ва рубоийлари араб тилига етарли даражада ўгирилмаган.
Мулоқот чоғида ушбу йўналишда яқиндан ҳамкорлик қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Жумладан, Ўзбекистон ва Туркия олимлари, Мисрдаги туркийшунослар кўмагида Алишер Навоийнинг "Хамса" асарини араб тилига таржима қилиш истиқболлари кўриб чиқилди ва ушбу йўналишда адабий алоқаларни ўрнатишга келишиб олинди.
Шунингдек, томонлар Навоий ва унинг ижоди, ал-Фарғоний томонидан лойиҳалаштирилган Қоҳира Нилометри ва эски Қоҳирадаги Ибн Тулун масжидига оид араб ва инглиз тилларида ҳужжатли фильмлар суратга олиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида араб тилида чоп этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома" асари ва Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи Турк маданияти маркази кутубхонасига тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди