Ўзбек миллий маданияти Нью-Йоркда ўтказилган анъанавий парадда намойиш этилди
Май 26, 2025. 13:20 • 42 сония
• 90
НЬЮ-ЙОРК, 26 май. /"Дунё" АА/. Нью-Йоркда анъанавий Турк паради бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу маданий тадбир Туркия ҳукумати ва дипломатик ваколатхоналари кўмагида АҚШдаги турк жамияти томонидан ташкил этилди. Парад 1981 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда ва АҚШдаги туркий диаспоранинг энг кўзга кўринган ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилги парадда Ўзбекистон Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси кўмагида "Туркистон-Америка" ассоциацияси ўзининг маданий дастурини намойиш қилди.
Миллий услубда ва давлат байроқлари билан безатилган кўчма саҳнада ҳамюртларимиздан иборат ижодий гуруҳ томонидан ўзбек халқ рақслари ижро этилди. Тарихий ватандошларимизнинг ёрқин чиқишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди ва парад маданий дастурининг энг қизиқарли тадбирига айланди.
Турк парадида ўзбек диаспорасининг иштироки туркий бирдамлик руҳини таъкидлаб, Ўзбекистон маданий бойлиги ва миллий ўзига хослигини халқаро майдонда муносиб тарзда намойиш этиш имконини берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди