Logo

Ўзбекистон дипломатлари Актобе шаҳрида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашдилар

Ноябрь 24, 2025. 10:11 • 2 дақ

135
Ўзбекистон дипломатлари Актобе шаҳрида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашдилар

ОҚТОВ, 24 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг Актобе шаҳридаги Кудайберген Жубанов номидаги Актобе минтақавий университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида дипломатлар йиғилганларни Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги билан табриклаб, ушбу давлат рамзи умуминсоний қадриятлар, шонли тарих, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик тимсоли эканини таъкидладилар.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, учрашувда хорижлик талабалар учун яратилган шароитлар, ўзбекистонлик талабаларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари ҳақида фикр алмашилди, ташаббуслар ва ёшларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида талабаларга Қозоғистоннинг миграция қонунчилиги, жумладан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, миграция ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-таомиллари, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, миграция режимига риоя этишга доир асосий талаблар тушунтириб берилди.

Қудайберген Жубанов номидаги Ақтўбе минтақавий университетида бугунги кунда 128 нафарга яқин ҳамюртларимиз техника, иқтисодиёт ва филология мутахассисликлари бўйича таълим олмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш