Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Июль 21, 2025. 10:01 • 40 сония
• 234
ИСЛОМОБОД, 21 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари сайъ-ҳаракатлари билан Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон фуқароси Е.Х. мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.
Ватандошимизнинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди.
Юртдошимизга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилди ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинди. Е.Х. куни кеча "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилди.
Ватандошларимизни ҳар қандай ҳолатда ёлғиз қолдирмаслик, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатиш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди