Сиан шаҳридаги ватандошлар учун футбол мусобақаси ташкил этилди
Ноябрь 24, 2025. 19:22 • 2 дақ
• 76
СИАН, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Сиан шаҳрида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан ватандошлар ўртасида иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада Сиан шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлар ҳамда айни вақтда мазкур шаҳарда хизмат сафарида бўлиб турган юртдошларимиз иштирок этди.
Ўйин дўстона руҳда кечди. Ҳамюртларимиз мулоқот чоғида юртимиздаги муҳим сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар тадбирларда фаол иштирок этишнинг аҳамияти, фаол ҳаётий позицияси ва фуқаролик бурчи ҳақида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.
Элчихона дипломатлари томонидан Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди.
Футболдан сўнг ватандошларимиз учун дастурхон ёзилиб, миллий таомлар тортилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси