Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
Август 16, 2025. 08:50 • 30 сония
• 148
ОЛМАОТА, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбони бўлган ҳамюртимиз С.Д. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, С.Д. Қозоғистон ҳудудида оғир шароитда қолган ва одам савдосидан азият чеккани учун Ўзбекистонга қайтаришларида ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон дипломатлари ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жабрланувчи нопок кимсалар қўлидан озод қилинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди.
С.Д. юртимизда 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик тадбирлари доирасида 11 август куни Олмаота–Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига