Logo

Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилади

Август 16, 2025. 13:51 • 32 сония

90
Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилади

ОЛМАОТА, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларимизни Ватанга қайтариш бўйича чоралар кўриляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Н. ҳамда К.Р. ва унинг 2021 йилда туғилган фарзанди М.А. Қозоғистонда мушкул вазиятга тушиб қолганларини билдирган ҳолда, оиласи бағрига етиб олиши учун моддий ёрдам сўраган.

 Ўзбекистон дипломатлари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилганидан сўнг, ҳамюртларимизга 16 август ва 18 августга белгиланган Олмаота-Нукус йўналишидаги авиарейсларга чипта сотиб олиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, ватандошларимиз Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик лойиҳаси доирасида яқинлари бағрига қайтарилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш