Logo

Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Сентябрь 09, 2025. 12:19 • 35 сония

53
Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

БОКУ, 9 сентябрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ходимлари кўмагида Боку шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимизнинг оиласи бағрига қайтиши таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик миссия маълумотига кўра, Наманган вилоятида туғилган ватандошимиз Х.М. Ўзбекистонга етиб олиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилган.


Маълум бўлишича Х.М. 2 сентябрь куни вақтинча ишлаш мақсадида Озарбайжон ҳудуди орқали Грузияга бориш учун Боку шаҳрига келган. Бироқ, Грузия чегара хизмати ходимлари унга киришга рухсат бермаган ва у ортга қайтишга мажбур бўлган.


Мурожаат ўрнатилган тартибда ўрганилганидан сўнг юртдошимизга ёрдам кўрсатилди. Х.М. учун Боку – Тошкент йўналишидаги самолётга авиачипта сотиб олинди ва у 8 сентябрь санасида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш