Logo

Ўзбекистон ва Чехия инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Март 17, 2026. 14:54 • 2 дақ

303
Ўзбекистон ва Чехия инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

ПРАГА, 21 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Чехия Саноат ва савдо вазирлиги тасарруфидаги “CzechInvest” агентлиги ўртасида инновациялар соҳасига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди, , деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири..

Элчихона кўмагида ташкил этилган онлайн мулоқотда “CzechInvest” агентлигининг технологик ривожланиш бўйича ўринбосари Катерина Рундова, ташқи фаолият ва инновациялар департаментлари раҳбарлари, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлиги бўлими бошлиғи Хамробек Раҳмонқулов ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар ҳар икки мамлакатда стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, шу жумладан инкубация ва акселерация дастурларини ривожлантириш борасида тажриба алмашди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон томони амалга оширилаётган технологик инкубация, акселерация ва молиявий грантлар тизими ҳақида маълумот берди. Чехия вакиллари эса мамлакатда инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар юзасидан тақдимот ўтказди.

Музокаралар якунида томонлар стартап дастурлари бўйича тажриба алмашиш, ўзаро делегациялар ташкил этиш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш