Ўзбекистон–Беларусь: ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Март 21, 2026. 13:46 • 2 дақ
• 47
МИНСК, 21 март. /“Дунё” АА/. Қашқадарё вилояти делегациясининг Беларусга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қашқадарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда маҳаллий тадбиркорлардан иборат делегация ташриф доирасида Беларусдаги савдо тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчилар билан B2B ҳамда B2G форматида музокаралар ўтказди.
Тадбирда Беларуснинг “Шопритейль”, “ЭкоБатата” компаниялари, шунингдек, “Доброном”, “Хит” ва “Светофор” каби йирик савдо тармоқлари вакиллари иштирок этди. Беларуслик ҳамкорларга Қашқадарё вилоятининг экспорт имкониятлари намойиш этилди, воҳанинг сархил ва қуритилган мева-сабзавотлари, тўқимачилик маҳсулотларини Беларусь бозорига етказиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида “Шопритейль” ва “ЭкоБатата” компаниялари Ўзбекистонга гўшт-сут маҳсулотлари, шакар ва картошка етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Тадбир якунида икки томонлама маҳсулот айирбошлаш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Қашқадарё делегацияси Гродно ва Витебск вилоятларида ҳам бўлиб, маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ йўналишларни белгилаб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси