Logo

Атирау университетида ўқиётган ҳамюртлар билан мулоқот бўлиб ўтди

Февраль 19, 2026. 11:43 • 57 сония

259
Атирау университетида ўқиётган ҳамюртлар билан мулоқот бўлиб ўтди

АТИРАУ, 1 март. /“Дунё” АА/. Атирау вилоятидаги Халел Досмухамедов номидаги Атирау университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Оқтов шаҳридаги бош консулхона томонидан ташкил этилган тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар, янги лойиҳалар, давлат арбоблари, тарихий шахслар ва буюк мутафаккирлар Навоий ва Бобур ҳайти ва ижоди ҳақида сўз юритилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, “Ибрат фарзандлари”, “Устоз AI” “Қизлар Академияси”, “Uzchess”, “Креатив парк” ва бошқа лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мазкур университетда ватандошларимиз асосан иқтисодий, юриспруденция, педагогика ва филологик йўналишларда таҳсил олмоқда. Учрашув доирасида, Ўзбекистонда хорижий дипломларни нострификациядан ўтказиш тартиби бўйича ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.

Учрашувда ёшларга Қозоғистон миграцияси соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида консуллик консультацияси тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш