Logo

Мамлакатимиз элчиси “Польша–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари билан учрашди

Март 05, 2026. 20:16 • 59 сония

108
Мамлакатимиз элчиси “Польша–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари билан учрашди

ВАРШАВА, 7 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша парламентидаги “Польша–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда дўстлик гуруҳи раиси ўринбосарлари Божена Железовска (Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби), Тадеуш Ярмузевич (сенатор), Томаш Костуш ва Збигнев Хвеловец иштирок этди.

Суҳбатдошлар Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли шерик сифатида эътироф этиб, Тошкент билан барча жабҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини алоҳида қайд этди.

Читайте также

Музокаралар давомида парламентлараро ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, транспорт ва меҳнат миграцияси йўналишидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида Ўзбекистон ва Польшани боғлайдиган транспорт коридорларининг тўлақонли тарзда фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон–Польша муносабатларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутган ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш