Logo

Ўзбекистон ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга чиқади

Октябрь 03, 2024. 19:58 • 49 сония

157
Ўзбекистон ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга чиқади

КУАЛА-ЛУМПУР, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси директори Адхам Худайкулов бошчилигидаги делегация Малайзиянинг Перак штатидаги Султон Идрис таълим университетида (UPSI) бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси Султон Идрис таълим университетининг Нанотехнологиялар лабораторияси, Имконияти чекланган болаларни касбга ўргатиш маркази, ёш болалар физиология ва психологиясини ўрганишга қаратилган мактабгача таълим муассасаси, "Келажак синфхонаси" лойиҳаси ва университетда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур университет раҳбарияти билан Ўзбекистон ва Малайзия олий таълим муассасалари иштирокида консорциумини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди. Унинг натижасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон тадқиқотчилар учун Малайзия университети лабораторияларидан фойдаланиш имкониятини яратиб бериш, ўзаро илмий-тадқиқот лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Султон Идрис таълим университети "THE" рейтингида 601-800 ўриндан жой олган. Университет Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республикада иккита малай тилини ўргатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш