Logo

Ўзбекистон ёш оғир атлетикачилари Перуда ўтган жаҳон чемпионатида 17 та медаль қўлга киритди

Май 06, 2025. 16:10 • 43 сония

25
Ўзбекистон ёш оғир атлетикачилари Перуда ўтган жаҳон чемпионатида 17 та медаль қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 6 май. "Дунё" АА/. Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди.

Жумладан, Моҳинур Эсонбоева 2 та олтин ва 1 та бронза, Алишер Османов 1 та олтин ва 2 та кумуш, Маржона Абдумуталова 2 та кумуш ва 1 та бронза, Мунисбек Давлетов - 2 та кумуш, Диёрбек Рўзметов 1 та кумуш ва 2 та бронза ҳамда Хикматилло Ҳайдаров. Дилнура Холдорова ва Қудратбек Салимжонов биттадан бронза медалларига сазовор бўлишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш