Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Май 27, 2025. 17:30 • 31 сония
• 176
ТОШКЕНТ, 27 май. /"Дунё" АА/. Маълум қилганимиздек, бугун Корея Республикасининг Гуми шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий олимпия қўмитасидан олинган маълумотга кўра, мусобақанинг илк кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки медаль ёзиб қўйилди.
Унга кўра, аёллар ўртасида уч ҳатлаб сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Шарифа Давронова кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз мусобақада 13.74 метр натижа қайд этди.
Чемпионатнинг олтин медали эса 13.80 метр натижа билан хитойлик спортчи Ли Йига, бронза медали эса 13.65 кўрсатгич билан Япония вакиласи Марико Маримотога насиб қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди