Наманганда велоспортнинг трек йўналиши бўйича "Silk Way Namangan" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Май 08, 2025. 14:16 • 26 сония
• 34
НАМАНГАН, 8 май. /"Дунё" АА/. Кеча Наманган вилоятида велоспортнинг трек йўналиши бўйича "Silk Way Namangan" халқаро мусобақаси бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур нуфузли мусобақада вакилларимиз билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Беларусь ҳамда Латвиядан 112 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар 54 та медаль жамланмаси учун кураш олиб боряптилар.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 40 нафар велопойгачи ҳимоя қиляпти.
"Silk Way Namangan" халқаро мусобақаси 10 майга қадар давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди