Logo

Тошкент бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Сентябрь 19, 2025. 12:22 • 39 сония

337
Тошкент бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Кеча пойтахтимизда бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлим ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, маросимда Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, мамлакат бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири Адҳам Икрамов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, шунингдек, Осиё Бадминтон федерацияси масъуллари иштирок этиб, мамлакатимизда спорт тараққиёти бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар ва мусобақа иштирокчиларига омад тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрга қадар давом этадиган мазкур турнирда 7 мамлакатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Дастурга кўра, спортчилар U-15, U-17 ва U-23 ёш тоифаларида жамоавий, яккалик, жуфтлик ва микс йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш