Logo

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи болалар Дубайдаги халқаро турнирда совриндорлар қаторидан жой олди

Апрель 29, 2025. 16:28 • 39 сония

61
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи болалар Дубайдаги халқаро турнирда совриндорлар қаторидан жой олди

ДУБАЙ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг ёш бадиий гимнастикачилари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган "Pirouette Challenge Cup 2025" халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мусобақада дунёнинг 16 давлатидан 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган спортчилар ўзаро куч синашди. Хусусан, унда Тошкент шаҳридаги 2-сонли спорт мактабининг олти нафар тарбияланувчиси юқори даражадаги тайёргарлик ва юксак маҳоратни намойиш этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Беллашув якунларига кўра, ҳамюртларимиз иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритишди. Улар орасида саккиз ёшли Мира Эльхоли ва ўн ёшли Ясмина Маҳмудова турнирнинг олтин медалларига сазовор бўлди.

Эътиборлиси, иқтидорли бадиий гимнастикачимиз Мира Эльхоли нафақат турнирнинг олтин медални, балки мусобақа Гран-присини ҳам қўлга киритди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш