Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда вақтинча иш билан таъминлаш истиқболлари муҳокама қилинмоқда
Май 13, 2025. 12:42 • 1 дақ
• 91
КУАЛА-ЛУМПУР, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг "JLM Group of companies" рекрутинг компанияси директори Анандан Лингам Наиду билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни Куала-Лумпур шаҳрида муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хорижий компания раҳбарига Ўзбекистонда хавфсиз ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Анандан Лингам Наиду хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республикада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.
Томонлар Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни меҳмонхона ва ишлаб чиқариш соҳаларида иш билан таъминлаш, уларга тегишли рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва муносиб иш шароитларни яратиш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
"JLM Group" компанияси 1995 йилда ташкил этилган. Компания Малайзиядаги йирик меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, савдо марказлари, ресторанлар, электротехника ишлаб чиқарувчи корхоналарга ходим ва малакали мутахассисларни жалб қилиш билан шуғулланади.
"JLM Group" 2024 йилда Бангладеш, Филиппин, Мьянма, Непал каби мамлакатлардан келган икки мингга яқин фуқароларни Малайзияда вақтинча ишлашга жалб қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди