Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасидаги шерикликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилмоқда

Июль 16, 2025. 16:28 • 49 сония

113
Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасидаги шерикликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилмоқда

БЕЛГРАД, 16 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Меҳнат, бандлик, фахрийлар ишлари ва ижтимоий сиёсат вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича давлат котиби Даниел Игрец билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда бандлигини тартибга солишга қаратилган қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар шерикликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорликларини ва белгиланган йўналишларда келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш