Logo

Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ватандошимизга ёрдам кўрсатилди

Декабрь 19, 2024. 13:03 • 29 сония

163
Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ватандошимизга ёрдам кўрсатилди

ОЛМАОТА, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Олмаота шаҳрида вақтинча ишлаётган ҳамюртимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум қилинишича, юртдошимиз У.А. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига иш берувчи томонидан олиб қўйилган ҳужжатларини қайтариш ва ишлаб топган пулларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Дипломатлар иш берувчи билан музокара ўтказдилар. Натижада, ватандошимизнинг ҳужжатларини қайтарилиши ва унинг ишлаган давридаги маошини тўлаб берилиши таъминланди.

Ватандошимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у 8 декабрь куни Олмаота шаҳридаги Олтин Ўрда автовокзалидан Тошкентга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш