Logo

Мамлакатимиз дипломатлари ёрдамида ватандошимизнинг Озарбайжондан Ўзбекистонга қайтиши таъминлади

Декабрь 08, 2024. 11:43 • 27 сония

201
Мамлакатимиз дипломатлари ёрдамида ватандошимизнинг Озарбайжондан Ўзбекистонга қайтиши таъминлади

БОКУ, 8 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари томонидан Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ҳамюртимиз Б.А.нинг ватанга қайтишида ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, 28 ноябрь куни юртдошимиз ёрдам сўраб Ўзбекистон элчихонаси мурожаат қилган.


Таъкидланишича, Б.А. 2022 йилнинг ноябрь ойида ишлаш мақсадида Боку шаҳрига келган.   Бир неча ой аввал эҳтиётсизлик сабаб шахсий ҳужжатлари ва пул маблағларини йўқотган.


Дипломатик ваколатхона ходимлари кўмагида ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун рухсатнома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳомийлар ёрдами билан унга  "Боку-Тошкент" авиақатновига чипта сотиб олиб берилди. Ҳамюртимиз шу йил 5 декабрь куни Ўзбекистонга учиб кетди.  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш