ТИВ ишчи гуруҳи Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари раҳбарлари билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш масалаларини муҳокама қилдилар
Ноябрь 22, 2024. 20:13 • 3 дақ
• 186
ТОШКЕНТ, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги ТИВ ишчи гуруҳи ташриф билан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида вилоят раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Уларда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, чет эллик мутахассисларни жалб этиш орқали хорижга мутахассисларни жўнатишдан олдинги тил ва касбий тайёргарлик даражаси ҳамда сифатини ошириш, ўзаро ҳамкорликда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш, шунингдек, хорижий иш берувчиларнинг қизиқишлари ва талаблари муҳокама қилинди. Хорижга чиқаётган фуқаролар ўртасида профилактика тадбирларни биргаликда ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.
Сафар давомида ҳар учала вилоятдаги касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари, "Ишга марҳамат" мономарказлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Касб-ҳунар ва тил тайёргарлиги даражаси ва мазмуни, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, касблар рўйхати, ўқиш муддатлари, ўқитувчиларнинг малакаси, кадрлар билан таъминланганлик даражаси, битирувчилар сони ва ўқув жараёнининг бошқа параметрлари ўрганилди. Хорижда талаб юқори бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш тартиби ва механизми келишиб олинди.
Ишчи гуруҳ "Daf Sprachzentrum" ва "Wegweiser" хусусий немис тили ўқув марказларида бўлиб, ўқув дастурлари ва таълим жараёнининг техник томонларини ўрганди. Ушбу ўқув марказларида ҳозирги кунда 500 га яқин талабаларга сифатли таълим бермоқда. Улар билан немис тилини билиш сертификатини олган ҳолда Германияда ишга жойлашиш бўйича келишув мавжуд.
Республика раҳбарияти томонидан қабул қилинган хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш тўғрисидаги қарорнинг асосий қоидалари, ТИВ томонидан чет эллик мутахассисларни касбий ва тил ўқитишга жалб этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, хорижий томон томонидан қўйилган малака талабларига мувофиқ республика ҳудудларида тил ва касбга тайёрлаш бўйича Британия ва Германия марказларини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Хорижга йўналтирилган касб-ҳунар ва тил таълими бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, таълим даражасини хорижий иш берувчилар ва ишга қабул қилувчи компанияларнинг талаблари даражасига етказиш, шунингдек, Ўзбекистондан турли мутахассисликлар ва ишчи касблари бўйича ишчи кучини жалб қилишга талаб ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, ўқув контингенти сонини кўпайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Ўқув курслари ва касб-ҳунар марказларига ташриф давомида, шунингдек, талабалар билан уларни сифатли билим, кўникма ва малака олишга ундашга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.
Ташриф чоғида Ўзбекистонга хорижий лойиҳалар, жумладан, "Globogate", "ConsultingUz" ва бошқа лойиҳаларни жалб этиш орқали фуқароларни тайёрлаш даражасини ошириш бўйича ҳудудларнинг имкониятлари таҳлил қилинди.
Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди