Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Тула вилоятидаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Март 20, 2026. 13:44 • 2 дақ

83
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Тула вилоятидаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди

ТУЛА, 20 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Россиянинг Тула вилоятида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида элчи Ботиржон Асадов ва дипломатик миссия вакиллари вилоятдаги йирик қурилиш корхоналарида бўлиб, ватандошлар билан бевосита мулоқот қилдилар.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда элчи юртдошларимизнинг таклифлари ва дуч келаётган муаммоларини тинглади. Ватандошлар томонидан берилган меҳнат шароитлари, ҳуқуқий масалалар ва консуллик хизматлари фаолиятига оид саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, учрашув давомида фуқароларнинг яшаш шароитлари кўздан кечирилди. Дипломатлар томонидан мигрантларни Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни юқори ривожланган давлатларга хавфсиз ҳамда тартибли юбориш механизмлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Элчихона вакиллари ватандошларимизни қабул қилувчи мамлакат қонунчилигига қатъий риоя қилишга чақириб, ҳар қандай ҳуқуқий муаммо юзага келганда дипломатик ваколатхона зарурий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидладилар.

Бу каби манзилли учрашувлар Россия ҳудудида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш