Logo

Россиянинг Тула вилоятида вақтинчалик сақлаш марказидаги бир гуруҳ юртдошлар Ўзбекистонга қайтарилади

Март 22, 2026. 10:30 • 2 дақ

313
Россиянинг Тула вилоятида вақтинчалик сақлаш марказидаги бир гуруҳ юртдошлар Ўзбекистонга қайтарилади

ТУЛА, 22 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Россиянинг Тула вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида элчихонанинг бош консули Меҳриддин Хайриддинов муассасада сақланаётган юртдошларимизнинг яшаш ва овқатланиш шароитлари билан яқиндан танишди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича Россия томони билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.

Марказ раҳбарияти ва Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда фуқароларимизнинг ҳужжатларини тезкорлик билан расмийлаштириш ва уларни қисқа фурсатда Ватанга қайтариш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар натижасида Марказда узоқ вақтдан буён сақланиб келаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини яқин кунларда юртимизга қайтариш бўйича келишувга эришилди.

Бош консул ватандошлар билан учрашув чоғида Ўзбекистон давлат сиёсатида инсон қадри ва фуқаролар манфаати олий қадрият эканини алоҳида таъкидлади. Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарурий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш дипломатик ваколатхонанинг устувор вазифаси бўлиб қолиши қайд этилди.

Элчихона томонидан Россиянинг бошқа ҳудудларидаги шу каби муассасаларда бўлиб турган фуқароларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларга консуллик кўмагини кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш