Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳамкорлик изчил ривожланмоқда
Ноябрь 20, 2024. 08:56 • 2 дақ
• 220
ПЕКИН, 20 ноябрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихона ходимлари ва Пекин шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Пекин шаҳар жамоат хавфсизлиги департаменти вакиллари, Пекин шаҳар тергов изолятори маъмурияти иштирок этди.
Хитой томони сўнги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли чора тадбирлар, хусусан, Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги улкан ислоҳотлар билан таништирилди.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги қирралари яратилаётгани қайд этилиб, қонун устуворлигини таъминлаш борасида юз бераётган ҳар бир ўзгариш инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, одил судловга эришиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини замонга мос равишда такомиллаштиришга қаратилгани билдирилди.
Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги Ўзбекистон давлат сиёсати ҳақида сўз юритилиб, турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни Ватанга қайтариш ҳамда жамиятга қайта мослашишлари учун кўрсатилаётган ҳар томонлама ёрдам ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
Пекин шаҳар жамоат хавфсизлиги департаменти вакили Ву Ди, Хитой полицияси ишининг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан, пойтахт хавфсизлигини таъминлаш тизими билан яқиндан таништирди. Унинг айтишича, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида Хитойдаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мазкур йўналишдаги ишларни доимий мувофиқлаштиришдан манфаатдор.
Томонлар, ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Пекин шаҳрида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам ва консуллик хизматлари кўрсатилиб, уларни Ватанга қайтаришга эришилганлигини қайд этдилар.
Учрашув сўнггида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга ва қонунийликни таъминлашга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди