Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим тайёрлашга келишиб олди
Январ 31, 2025. 11:13 • 53 сония
• 169
РИГА, 31 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташрифи давомида Латвия фаровонлик вазири Улдис Аугулис билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этишга эътибор қаратган ҳолда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама шартнома имзолаш масаласини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Ички ишлар вазирлиги парламент котиби Игор Раевс ва Давлат чегарасини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ринальд Белийс билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Латвиянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юқори даражада эканлиги алоҳида таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирдилар. Латвия томони Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатида меҳнат муҳожирларининг салмоқли қисмини ташкил этишини маълум қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Латвиянинг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари ва йирик рекрутинг компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар натижасида ҳамкорликка оид тегишли келишувлар имзоланди. Улар Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди