Венгрия компанияси Ўзбекистонда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил этишни таклиф қилмоқда
Декабрь 25, 2024. 12:03 • 45 сония
• 219
БУДАПЕШТ, 27 декабрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Prohuman" рекрутинг компанияси бош директори Агнес Тот ва хизматлар бўйича директори Эндре Ковач билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Prohuman" Венгриянинг юқори, ва ўрта-қуйи квалификацияли ходимларини, шунингдек, IT, тиббиёт ва автомобилсозлик соҳаларида юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга ихтисослашган етакчи рекрутинг ташкилотларидан биридир. Ҳозирги кунда компания Венгрия ва бошқа мамлакатларда 12 мингга яқин кишини муваффақиятли иш билан таъминламоқда.
Музокаралар давомида Венгрияга Ўзбекистондан турли квалификацияли ишчилар ва мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Компания раҳбарлари мамлакатимизда Венгрия меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил этишни таклиф қилишди.
Мазкур ҳамкорлик меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтиришга, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари учун ишга жойлашиш ва касбий ўсиш бўйича янги истиқболларни яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди