Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат мигрантлари учун виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини ўрганади
Февраль 19, 2025. 09:53 • 50 сония
• 320
БУДАПЕШТ, 18 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Агнес Кертес, Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Золтан Больчик, Чет элликлар бўйича миллий полиция бошқармаси бош директори Шандор Гёмбош, Миллий иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби ўринбосари Сильвиа Балоч ҳамда бир қатор рекрутинг компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Венгрия томони миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Томонлар, меҳнат мигрантлари учун виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.
Ташриф Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миграция ва иқтисодий шериклик соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишда муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, шунингдек, Венгриядаги юртдошларимиз билан ҳам учрашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди