Ўзбекистон ва Россиянинг Приморск ўлкаси ўртасидаги меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

Июль 05, 2026. 13:15 • 58 сония

90
Ўзбекистон ва Россиянинг Приморск ўлкаси ўртасидаги меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

ВЛАДИВОСТОК, 5 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати Миграция сиёсати агентлиги раҳбари Михаил Сорокин билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Владивосток шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Ойбек Одилов ҳам иштирок этди.

Томонлар Приморск ўлкасида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Меҳнат мигрантларини мамлакатдан жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш ва ўқитиш, жумладан, турли мутахассисликлар бўйича касбий қайта тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими агентлиги ва Приморск ўлкаси ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш