Ўзбекистон маданияти Пекинда ташкил этилган халқаро тадбирда тақдим этилди
Май 28, 2025. 14:48 • 58 сония
• 71
ПЕКИН, 28 май. /"Дунё" АА/. Пекин шаҳрида Хитойнинг энг йирик олий ўқув юртларидан бири – Циньхуа университетида ташкил этилган халқаро тадбирда Ўзбекистон маданияти ва анъаналари тақдим этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти томонидан ташкил этилган тадбирда 40 га яқин мамлакатдан 5000 дан ортиқ талаба ва ўқитувчилар, университет ходимлари иштирок этди.
Иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослари кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ҳамда ўзбек миллий куй ва қўшиқлари тақдим этилди.
Ўзбекистон маданиятини намойиш этувчи миллий павильон йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар учун ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган ўзбек палови тарқатилди.
Ўтказилган учрашув ва суҳбатлар давомида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида алмашинувни фаоллаштириш ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчилар жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга кириши ҳақида хабардор қилинди.
Циньхуа университети Хитой олий таълим даргоҳлари орасида биринчи ўринда, жаҳон рейтингида эса Топ-10да қайд этилган. Университетда 60 мингта талаба таҳсил олади. Улар орасида Ўзбекистондан келган ёш ватандошларимиз ҳам бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди