Logo

Ўзбекистон туризм салоҳияти Францияда ўтказилаётган "IFTM Top Resa" кўргазмасида тақдим этилмоқда

Сентябрь 25, 2025. 20:57 • 36 сония

96
Ўзбекистон туризм салоҳияти Францияда ўтказилаётган "IFTM Top Resa" кўргазмасида тақдим этилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Парижда бўлиб ўтаётган Европанинг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири – "IFTM Top Resa"да қатнашмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг миллий стенди кўргазма ташриф буюрувчиларини мамлакатнинг бой маданий мероси, экотуризм ва зиёрат йўналишлари имкониятлари, шунингдек, меҳмонхона ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича замонавий лойиҳалар билан таништирмоқда.

Тадбир доирасида Франция ва Европанинг етакчи туроператорлари, сармоядорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан В2В форматида ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиши кўзда тутилган. Франция ва Европа сайёҳлик бозорида "Ўзбекистон" брендини тарғиб қилиш, қўшма йўналишларни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш