Logo

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан келадиган сайёҳлар оқими кўпаяди

Сентябрь 21, 2025. 12:59 • 48 сония

55
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан келадиган сайёҳлар оқими кўпаяди

ТАРАЗ, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Жамбил вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нуржан Календиров билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Нуржан Календиров Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳамда икки халқ ўртасидаги дўстона ва қўшничилик алоқаларини юксак баҳолади. Унинг айтишича, Жамбил вилояти Ўзбекистоннинг Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Навоий вилоятлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларига эга.

Учрашувда икки томонлама муносабатларда туризм соҳаси алоҳида ўрин тутиши қайд этди. Жамбил вилоятидан Ўзбекистонга сайёҳлар сони ошириш, ҳунармандчилик йўналишида халқаро майдонда қўшма брендларни илгари суриш мумкинлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жамбил вилояти туркомпаниялари ўртасида тўғридан-тўғри шерикликни йўлга қўйиш таклифи қўллаб-қувватланди. Бу ўзаро туристик сафарлар ташкил этиш, янги турпакетларни жорий қилиш, жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида, биргаликда икки давлат туризм ташкилотлари ва компаниялари вакиллари иштирокида сайёҳлик-форумини ўтказишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш