Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон элчисини қабул қилди

Июль 11, 2025. 14:30 • 36 сония

1137
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон элчиси Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистоннинг мамлакатимиздаги Элчиси Абдул Ғаффор Теравий жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Биз Афғонистонда барқарор ривожланишни доимо қўллаб-қувватлаймиз.

Афғонистонни минтақавий ва глобал таъминот занжирларига интеграция қилиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шубҳасиз, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва фаол шерикликни илгари суриш кенг минтақамизда барқарорлик ва фаровонликка хизмат қилади".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш