Британиянинг қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича етакчи компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр
Февраль 06, 2026. 18:36 • 40 сония
• 63ИПСУИЧ, 8 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Буюк Британиянинг Саффолк графлигига хизмат сафари доирасида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган машҳур “Claydon Drills” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Компания асосчиси ва раҳбари Жефф Клейдон билан кечган мулоқотда агросаноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, инновацион технологияларни жорий этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда компания маҳсулотлари Европа, Австралия ва Украина каби қишлоқ хўжалиги ривожланган бозорларга муваффақиятли экспорт қилинмоқда.
Учрашув якунида Британия томони Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон бозорига киришга катта қизиқиш билдирди. Жефф Клейдон яқин вақт ичида юртимизга амалий ташриф уюштириш, маҳаллий фермер хўжаликлари ва соҳа мутасаддилари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга тайёр эканини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


