Logo

Бокуда ўтказилган Наврўз маҳаллий аҳоли ва сайёҳларда катта таассурот қолдирди

Март 28, 2026. 12:30 • 55 сония

54
Бокуда ўтказилган Наврўз маҳаллий аҳоли ва сайёҳларда катта таассурот қолдирди

БОКУ, 28 март. /“Дунё” АА/. Озарбайжон пойтахтидаги “Ичеришаҳар” давлат тарихий-меъморий қўриқхонасида Наврўз байрамига бағишланган маданий-маърифий фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестивальда туркий мамлакатларнинг элчихоналари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, Озарбайжонда яшовчи ўзбекистонликлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон элчихонаси томонидан ўзбек миллий стенди ташкил этилди.

Тадбирда ўзбек миллий таомлари – палов, нон, бўғирсоқ, қовурилган кўк чучвара, чак-чак ва турли ширинликлар тақдим этилди. Шунингдек, халқ амалий санъати – кулолчилик, ўймакорлик ва каштачилик маҳсулотлари намойиш қилинди.

Тадбир давомида намойиш қилинган туркий халқларнинг миллий либослари ва рақс саҳналари иштирокчиларда катта таассурот уйғотди. Ўзбекистон миллий павильони кўплаб оммавий ахборот воситалари, жумладан, “İctimai TV”, “Baku TV” ва “Mədəniyyət TV” томонидан кенг ёритилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш